Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур автобус вазирлик томонидан ажратилган.

Хабарда айтилишича, тўда маҳалласидаги болалар илгари боғчагача 8-10 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишар, қишда лой йўлларда қийналишар эди. Узоқлик сабаб айрим ота-оналар фарзандларини боғчага юбора олмасди.

Эндиликда эса болалар ҳар куни эрталаб тарбиячилар ҳамроҳлигида хавфсиз автобусда боғчага боришади ва машғулотлар якунида бехавотир уйларига қайтишади.

Бу ташаббус нафақат болалар хавфсизлигини, балки ота-оналар учун қулайликни ҳам таъминламоқда. Энг муҳими — мактабгача таълимга қамров даражаси ошмоқда.