Ҳозирда соҳа ходимлари томонидан мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида узлуксиз иш режими ташкил қилинган.

Жумладан, табиий газ тармоғи етиб бормаган олис ҳудудларни суюлтирилган газ билан таъминлаш билан бирга, Оққўрғон, Зангиота, Тошкент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Паркент ва Бўстонлиқ туманларидаги табиий газ тармоғидан узилган 16 мингдан ортиқ хонадонларга газ баллонлари тарқатилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бугунги кунда вилоятда табиий газ билан 635 мингдан ортиқ хонадон бўлса, шундан 43 минг 986 нафар истеъмолчига суюлтирилган газ етказиб берилади.