Бу ҳақда Германиянинг суғурта компанияси Munich Re ҳисоботида айтилган.

Ўтган йили бу кўрсаткич 368 миллиард долларни ташкил этган эди. Шундай қилиб, ёнғинлар, сув тошқинлари, довуллар ва бошқа табиий офатлар етказадиган зарар 2025 йилда деярли 40 фоизга камайди.

2025 йилда табиий офатлардан суғурта қилинган зарар тахминан 108 миллиард долларни ташкил этди. Бу 2024 йил охирида қайд этилган зарар миқдоридан 26,5 фоизга кам.

Munich Re бутун дунё бўйлаб табиий офатлардан етказилган зарарнинг камайишини 10 йил ичида биринчи марта довуллар АҚШ қирғоқларига таъсир қилмаганлиги билан боғламоқда. Илгари бу анъанавий равишда мамлакатнинг зич жойлашган ҳудудларида жиддий вайронагарчиликларга ва оқибатда катта молиявий йўқотишларга олиб келган, деб хабар берди report.az.