Тадбирда фуқаро Ш.С. тадбиркор М.нинг ишончига кириб, Ҳонқа тумани ҳудудидаги 296 кв метр ер майдони учун ўтказилаётган аукциондан чиқиб кетиш ва ушбу ер майдонини аукционда ютиб олиш учун унга шароит яратиб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.