Чалонг полицияси бошлиғи полковник Канаен Сомрак эркакнинг қонида метамфетамин/амфетамин излари топилганини тасдиқлади. Полициячининг аниқлик киритишича, бу Матчай воқеа содир бўлган пайтда гиёҳванд моддалар таъсирида бўлганини исботламайди. Бироқ, у ноқонуний моддаларни истеъмол қилганликда айбланади.

Пхукет губернатори Наронг Вунсиунинг таъкидлашича, Сатит Масчай гиёҳванд моддалар билан боғлиқ айбловлардан ташқари, агар эҳтиётизлик туфайли қайиқнинг бетон тўсиққа урилишига сабаб бўлгани аниқланса, унга уч йилгача қамоқ жазоси тайинланиши ёки 60 000 бат жаримага тортилиши мумкин, деб хабар беради tengrinews.kz.