Музаффар Назаров брифинг давомида таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар олган даромади бўйича қанча миқдорда солиқ тўлайди, деган саволга қуйидагича жавоб берди.
— Мазкур фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятларини амалга ошириш учун (фаолиятни республиканинг қайси ҳудудида амалга оширишидан қатъи назар) 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм миқдорида қатъий белгиланган миқдорда солиқ ва белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайдилар.
Шунингдек, берилган лицензия варақаси бўйича бир йилга 245 минг сўм миқдорида давлат божи ундирилади. Бунда 2021 йил 1 сентябргача якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлар учун давлат божи ундирилмайди. Бу ҳам таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларимиз учун имконият десак бўлади.