Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, бола 5-қаватда истиқомат қиладиган талаб йигит томонидан қутқариб қолинган.

Маълум қилинишича, 5-қаватдаги талаба ҳимоя воситаларисиз пастга тушиб, боланинг ҳаётини сақлаб қолган.

Талаба йигитнинг сўзларига қараганда, у 5-қаватдан 4-қават балконига тушганида бир эмас, уч нафар бола бўлганини кўрган.

ИИББ хабарида айтилишича, маҳалла профилактика инспектори томонидан болаларнинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказилди.