Танловда 80 та олий таълим муассасасидан юртимиз адиб ва шоирлари ижодини ўрганишда фаоллик кўрсатаётган, ўз ижодий-илмий ишлари билан кўпчиликка намуна бўлаётган ёшлар иштирок этди.

 1-ўринга Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2-босқич магистранти Акром Маликов муносиб топилди. У «Spark» автомобили билан тақдирланди.

2-ўринга Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоаси лойиқ кўрилиб, 30 миллион сўм пул мукофоти тақдим этилди.

 3-ўринни Фарғона давлат университети талабаси Қобилжон Шерматов ва Қорақалпоқ давлат университети таянч докторанти Малика Палимбетова қўлга киритди. Уларга 15 миллион сўм пул мукофоти топширилди, дея хабар қилади ЎзА.