Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳамкорлигида ўтказилган мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган танловда талабалар 5 та йўналишда ўзлари ишлаб чиққан мобил иловалар билан иштирок этди.
Танлов якунларига кўра, масофавий таълимга мўлжаллаган “Roboteach” андроид иловасини яратган жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллади.

“Roboteach” масофавий таълимга оид андроид илова бўлиб, унда инглиз тилини ўрганиш учун видео дастур ва тестлар юкланган. Иловада инглиз тилининг бошланғич босиқчдаги дарслари ўзбек тилида тушунтирилган бўлиб, мавзулар мураккаблашгани сари дарслар инглиз тилида тушунтирилади.
ТАТУ Қарши филиали, Қарши давлат университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент транспорт университети талабларидан ташкил топган жамоа 50 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
ТАТУ ўқитувчи ва талабалари томонидан иборат жамоа томонидан имконияти чекланган инсонлар ҳаётини енгиллаштириш йўлида ишлаб чиқилган “Sahiya” иловаси 3-ўринга сазовор бўлди. Дастурчилар 20 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот билан тақдирланади.

“Sahiya” – ногирон кишиларга, шунингдек, соғлом одамларга ҳаётининг турли жабҳаларида ёрдам беришга мўлжалланган универсал тизим. У кўп қирралилиги, созлаш осонлиги учун ҳам ёш ва кекса одамларга мос келади.