Зероки бу жумланинг маъносини яхши англаб етган ҳар қандай давлат борки ўз кучи ва имкониятларини илм-фан ва таълимнинг ривожига сарфлайди.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, бирорта ҳудудни ҳам, тармоқни ҳам замонавий илм ва билимларсиз ривожлантириб бўлмайди. Тараққий этган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг 50 фоизидан ортиғи «билимлар иқтисодиёти» ҳисобидан, яъни, инновациялар ва юқори малакали кадрлар томонидан яратилаётгани буни яққол исботламоқда.
Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш учун сарфланган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп фойда келтиради.
Илм-фан ва таълимнинг давлат ва жамият ривожидаги беқиёс ўрнини тўғри баҳолаган Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз президентлик лавозимга кириши билан бу борадаги ишларнинг нақадар жонлангани ҳеч кимга сир эмас.
Зероки унгача бўлган даврда илм-фан ва таълимнинг ҳамда бу соҳада меҳнат қилаётган зиёлиларнинг аҳволи ҳаммага аён эди.
Сўнгги йилларда таълимнинг ҳеч бир йўналиши йўқки унда ислоҳотлар амалга оширилмаган бўлсин. Бу хоҳ мактабгача таълим бўлсин, хоҳ умумий ўрта таълим бўлсин, хоҳ олий таълим бўлсин бу соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Кичик ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 4 йил давомида 2 баробар ортиб, 60 фоизга етди. Боғчалар сони эса 3 баробарга кўпайиб, 14 мингдан ошди.
Бу йил олий таълимга қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсди, ёшларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 25 фоизга етди.
2020 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасини йўллади. Анъана тусига кириб бораётган мурожаатнома йўллаш жараёнида давлатимиз раҳбари жорий йил якунлар ва келаси йил режалари бўйича Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари билан ўртоқлашди.
Таълим ва илм-фан соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирар экан давлатимиз раҳбари шундай деди: «Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим.
Президентимиз илгари сураётган “Учинчи Ренессанс” ёки «Ренессанс» тушунчаси бизнинг миллат учун бегона тушунча эмас. Халқимизнинг ақл-идроки маҳсули ўлароқ дунёга келган аввалги икки ренессансни дунё тан олгани бежизга эмас.
Зероки ота-боболаримизнинг ҳар бири дунёни ўзгартирган қодир бўлган кашфиёт ва ихтиролар яратганки, уларни асрлар ўтсада инсоният тамаддунининг устун ҳисобланади.
Биргина «алгоритм» тушунчасининг илм оламига киритган бобомиз Ал-Хоразмийнинг ўзи бунга ёрқин мисол ҳисобланади. Негаки илм-фан ҳар қанча тараққий этмасин бу зотнинг 11 аср муқаддам яратган назарияси ҳозирги замон ахборот технологиялари асри учун ҳам амалий аҳамиятга эга.
Ўзбекистондаги илм-фан ва таълим соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар «Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади», деган ғоя асосида амалга оширилишида ҳам бежизга эмас.
Бундан мақсад ёшларга ўз олдига қўйган катта марралар эгаллаши учун уларга кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак беришдан иборат.
Таълим йўналишларда бошлаган ишларимизни давом эттириш ва янги, юксак босқичга кўтариш мақсадида давлатимиз раҳбари кириб келаётган 2021 йилга мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», деб ном беришни таклиф этди.
Келаси йил белгиланган соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш бўйича 30га йўналишлар санаб ўтилган бўлсада, улар ичида хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва уларга имтиёзлар бериш борасида янгиликлар соҳани янада ривожлантириш ҳамда рақобат муҳитини шакллантириш борасида муҳим аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради.
Биргина мактабгача таълим соҳасига хусусий секторни жалб қилиш бўйича бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча равишда 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиши ва хусусий сектор улуши 25 фоизга етказиш, ҳудудларда хусусий мактаблар фаолиятини рағбатлантириш учун бюджетдан субсидиялар ажратиш, хусусий олийгоҳларга ҳам зарур мутахассисларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси бериш тизими йўлга қўйилиши фикримизнинг ёрқин далили бўлади.
Хулоса ўринида шуни таъкидлаш лозимки, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ушбу ишлар нафақат хусусий секторни соҳадаги ўрнини мустаҳкамлашга, балки таълим соҳасининг ҳам ривожланиши ва рақобат муҳитни шаклланишига жиддий таъсир қилади.
Аҳмад Жабборов,
Тошкент давлат юридик университети
Ихтисослаштирилган филиали
ўқитувчиси