Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада анъанавий “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси онлайн форматда - виртуал 3D борлиқда ўз ишини бошлади.

Уч кун давом этадиган кўргазмада 11 та хорижий давлатдан 20 нафар нашриёт-матбаа ва китоб тарғиботи ва савдоси, ахборот-кутубхона мутахассислари иштирок этишади.

“Tashkent Book Fest” халқаро кўргазмаси доирасида 20 та тадбирлар: жаҳон ва маҳаллий етакчи нашриётлари ва таниқли муаллифларнинг китоб тақдимотлари, давра суҳбатлари, семинарлар, китобхонлик танловларини ўтказиш режалаштирилган.

Халқаро кўргазма ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотларни www.tashbookfest.uz  сайти орқали танишиб боришингиз мумкин.