Таъкидланишича, ТДЮУ ва Халқаро хусусий тадбиркорлик маркази (CIPE) ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Тадбир аввалида ТДЮУ ректори А.Тошқулов иштирокчиларга университетдаги ўқув жараёни, илмий салоҳият, халқаро ҳамкорлик борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Учрашув давомида имзоланган меморандумнинг мазмун-моҳияти, мақсад-вазифалари ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, мазкур меморандум Ўзбекистон Республикасида халқаро муносабатлар ва аёллар тадбиркорлигини янада ривожлантириш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, ҳужжатда ҳамкорликда турли конференциялар, давра суҳбатлари, семинарларни ташкил этиш, илмий лойиҳалар ва касбий таълим дастурларини амалга ошириш, ТДЮУ ва АҚШ академик ҳамкорлари ўртасида муносабатларни янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, меморандумда Тошкент давлат юридик университети ва CIPEнинг Ўзбекистон Республикасида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ҳамкорлиги янада ривожлантириш ҳамда ТДЮУ қошида “Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази”ни ташкил этиш белгиланган.