Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи 39 ёшли Ҳ.К. телеграм мессенжеридаги онлайн дўконидан номаълум шахс аёллар оёқ кийимини сотиб олмоқчи эканлиги ва банкомат орқали тўловни амалга оширишини айтиб, унга келган смс-кодни   сўраб олиб, пластик картасидан жами 6.404.203 сўм пулларини ечиб олганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 16 ёшли А.Ш. содир этганлиги аниқланди.
А.Ш. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, А.Ш. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.