Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Темур Малик кўчасининг Султония кўчаси билан кесишмасидан бошлаб, шу кўча бўйлаб Мирзо Улуғбек кўчасига олиб чиқувчи йўналишда транспорт ҳаракатига қайтадан рухсат берилди.
Ҳаракатланиш тартиби қуйидагича белгиланган:
— Темур Малик кўчасида Султония кўчаси томондан ҳаракатланганда, қарама-қарши йўналиш орқали Мирзо Улуғбек кўчасига чиқиш мумкин. Ушбу участкада тезлик 30 км/соат билан чекланган.
— Мирзо Улуғбек кўчасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб Султония кўчаси томон ҳаракатланишга ҳам рухсат этилган. Бу йўналишда ҳам тезлик 30 км/соат этиб белгиланган.
Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Темур Малик ва Буюк ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган туннелда тиргак деворнинг бир қисми қисман ўпирилиб тушганди.