Маълум қилинишича, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Т.М. МЧЖ норасмий бошқариб келган Д.А. ва бошқалар Термиз марказий деҳқон озиқ-овқат бозорини қурилишида амалда бажарилмаган қурилиш ишларини қўшиб ёзиш орқали 538 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.