“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, кеча, 9 декабрь куни Термиз  бекатидан жўнаган 79-сонли “Термиз – Тошкент”  йўловчи поезди “Жарқўрғон-Қумқўрғон” ва “Қумқўрғон-Бойсун” перегонида ташқи электр  тармоғидан  электр энергиянинг ўчганлиги сабабли 3 соат 40 дақиқа тўхтаб  қолган.  

Поезд Тошкент шаҳрига ўз вақтидан 2 соат 10 дақиқага кечикиб борган.

“Йўловчиларга келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.