Тадбирда фуқаро М.Р. дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ж.М.га жами 50 минг дона тиббиёт этил спиртини 5 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширувда, М.Р. ушбу спирт маҳсулотларини “A.” МЧЖ томонидан берилган қалбаки ҳисоб-фактура орқали сотиш учун олиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.