Факультетда даволаш иши ва педиатрия иши таълим йўналишлари мавжуд бўлиб, айни вақтда 300 нафардан ортиқ талабалар таҳсил олади. 2022-2023 ўқув йилида Тиббиёт фанлари кафедраси ташкил этилиб, 3

нафар тиббиёт фанлари номзоди, 10 нафар тиббиёт институтларини тамомлаган ёш шифокорлар жалб қилинди.

Талабалар амалиётларини ташкил этиш учун Қарши шаҳрида жойлашган 18 та тиббиёт муассасалари белгиланди ва улар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланиб, талабаларнинг мазкур клиникаларда амалиёт

ўтишлари йўлга қўйилди.

Янги ўқув биносидан 2 та маъруза зали, 12 та шинам ўқув аудиториялари, зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган биокимё ва микробиология ўқув лаборатория хоналари ўрин олган. Аҳамиятлиси, илгари

1500 ўринли бўлган ушбу маҳобатли ўқув биноси, мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилгандан сўнг сиғими 2400 ўринга кенгайди.

Халқаро ҳамкорлик доирасида Халқаро таълим дастурлари факультети негизида Қарши давлат университети ҳамда Россия Федерацияси Приволжск тадқиқот тиббиёт университети ўртасида 2021 йил 9 июлда

имзоланган шартнома асосида  даволаш иши ва педиатрия иши таълим йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурлари очилган бўлиб, жорий ўқув йилида 70 нафар талабалар таҳсил олмоқда.