Давлатимиз раҳбари тиббиёт тизимида 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шартлигини таъкидлади.
Булар:
Бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.
Ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.
Рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.
Тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
Тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.
Президент бу йўналишдаги ишларни танқидий баҳолади.
– Бу ишларни вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар тиббиёт раҳбарларининг ҳаммаси ҳам аниқ тушуниб, ишлаяптими, деган саволга, афсуски, ҳозирча жавоб йўқ. Халқимиз ҳали-ҳамон тиббиётдаги ўзгаришлардан норози. Агар тиббиётдаги ислоҳотларни амалга оширсак халқимиз ҳаётида қандай яхши ўзгаришлар бўлади. Бунинг учун фидойилик керак, – деди Шавкат Мирзиёев.