“Савол: Минтақа мамлакатларидан бугунга қадар нечта Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ватанга қайтарилди ва уларнинг эвакуацияси қандай асосда амалга оширилмоқда?

Жавоб: 1 мартдан 5 март соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 9 361 нафар ватандошимиз эвакуация қилинди.

Саудия Арабистонидан мунтазам ҳамда қўшимча чартер рейслар орқали 8 114 нафар ҳамюртимиз Ватанга қайтарилди.

Бирлашган Араб Амирликларидан ҳозирги кунгача 1 192 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди.

Эрондан 23 нафар, Баҳрайндан эса 25 нафар, Ўмондан 7 нафар юртдошимиз ватанга хавфсиз келтирилди.

Ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич рўёбга чиқарилмоқда.

Айни пайтда эвакуация асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлардан амалга оширилмоқда.

Минтақанинг бошқа давлатларида ҳаво ҳудуди очилиши билан мазкур тадбирлар тезкор равишда ташкил этилади ва давом эттирилади.

Фуқароларимизни хотиржамликни сақлашга, ваҳимага берилмасликка ва вазмин ҳаракатланишга чақирамиз.

Шунингдек, айни пайтда хорижда бўлиб турган юртдошларимиздан мазкур мамлакатнинг ички қоидалари ва талабларига қатъий риоя этиш ҳамда фақат Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва дипломатик ваколатхоналари томонидан тарқатилаётган расмий ахборотга амал қилиш сўралади”.