Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди. Ҳусусан, автомобиль транспортида халқаро ташувлар ва темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув доирасида икки мамлакат темир йўл маъмурияти раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тегишли баённомани имзолашди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.