Қайд этилишича, ҳозирда 67 минг гектарга яқин ерга кимёвий ишлов берилган. Чигиртка энг кўп Хатлон вилоятидаги экинларга (55,1 минг гектар) хавф солаётгани айтилмоқда.

Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Сулаймон Зиёзода бир ой аввал чигиртка тарқалиши тўғрисида огоҳлантирган ва маҳаллий ҳокимиятларни ҳашаротларга қарши курашиш чораларини кўришга чақирган. Аммо ҳашаротлар мамлакатнинг барча ҳудудларига тарқалгани ва қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш зарурлиги сабабли чигирткаларга қарши курашиш мураккаблашмоқда.

БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилотининг таъкидлашича, чигирткаларнинг ўртача галаси бир йил давомида икки ярим минг кишини боқиши мумкин бўлган экинларни йўқ қилиши мумкин.