Маълум қилинишича, ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган Р.И. "Isuzu" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган вақтда транспорт воситасининг тормози ишламай қолган ва ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган 3 та "Nexia" ва 2 та "Cobalt" русумли автомобилларга тўқнашган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
"Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.