Манбага кўра, 2022 йил 26 май куни “Тошкент МТУ” УК йўлсозлари томонидан “Тошкент – Ҳожикент” йўналишидаги темир йўлда навбатдаги капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 

Шу боис, поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, шу куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар “Тошкент – Ҳожикент – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 6430 ҳамда 6435-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.