Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Учрашувда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида «Veon» компаниялар гуруҳи билан ҳамкорликни янада кенгайтириш айниқса магистраль йўлларда мобил хизматларини янада яхшилаш масалалари муҳокама қилиниб, Тошкент - Самарқанд йўналишидаги тез юрар поездда юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятлари бўйича тақдимот ҳам ўтказилди.
Шу билан бирга «Veon» раҳбарияти Тошкент - Самарқанд йўналишидаги тез юрар поездда саёҳатчилар энди Beeline орқали юқори тезликдаги интернетдан бемалол фойдаланишлари мумкинлиги бўйича ахборот берди.
Томонлар икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.