Айнан шу мақсадларни назарда тутган ҳолда, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Анатолий Карпов номидаги шахмат мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда шахмат бўйича 16 карра Жаҳон чемпиони, таниқли гроссмейстер, Россия Федерацияси Давлат думаси депутати Анатолий Карпов ҳамда Урал давлат иқтисодиёт университети раҳбарияти меҳмон бўлди.

Буюк шахмат устаси А.Карпов сўзга чиқаркан, университет жамоаси ҳамда бўлажак иқтисодчиларга муваффақият тилади. Қолаверса, шахмат спорт тури киши ақлий қобилиятларини юзага чиқариш, тизимли фикрлашида ғоятда катта аҳамият касб этишини таъкидлади.