Айни дақиқаларда кун тартибидан ўрин олган тадбирлари бўлиб ўтмоқда, дея хабар қилди Yuz.uz мухбири З.Акбарова.

Бош Ассамблея Халқаро Олимпия Қўмитаси амалдаги президенти Кристи Ковентри видеомурожаати билан бошланди.

Ассамблеяда Шарқий ҳудуднинг Вице-президенти жаноб Тимоти Фок, Жанубий-шарқий ҳудуднинг Вице-президенти Осиё Др. Норза Закария, Жанубий Осиё ҳудуди Вице-президенти шаҳзода Жигел Вангчук, Марказий Осиё ҳудуди Вице-президенти Отабек Умаров, Шимолий Осиё Вице-президенти Др. Тани Ал Куварининг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида Осиё Олимпия кенгашига аъзо 45 та мамлакат миллий Олимпия қўмиталари раҳбарлари, қолаверса, Халқаро Олимпия қўмитаси, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги ва халқаро спорт турлари федерациялари раҳбарлари бевосита иштирок этмоқда.

Маълумот учун: Осиё Олимпия кенгашининг 46-бош ассамблеясига илк маротаба пойтахтимиз Тошкент мезбонлик қиляпти.