Ҳолат бўйича "Тошкент метрополитени" ДУК маълумот берди.

Қайд этилишича, "Чилонзор" йўналишида ҳаракатланувчи 7799-сонли вагон ўриндиғи суянғичнинг маҳкамловчи деталларидан бири ҳаракатдаги тебранишлар натижасида ўз жойидан чиқиб кетгани аниқланди.

Аниқланган камчилик мутахассислар томонидан бартараф этилди. Ҳозирда поезд йўналишдаги ҳаракатини соз ҳолатда давом эттирмоқда.