Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаёттган йўл ўтказгичнинг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши 6 ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларининг демонтаж ва монтаж ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан 7-бекат 21 ноябрдан 6 декабрь кунига қадар ўз йўловчиларига вақтинча хизмат кўрсатмайди. «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади, дея хабар беради Метрополитен ахборот хизмати.

Шунингдек, йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида автобус ҳаракати йўлга қўйилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралди.