Йиғилишда вазирлик, фармацевтика кластери ва уни ривожлантириш бўйича Дирекцияси, ИССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда “Асакабанк” АЖ раҳбарияти иштирок этди.
Йиғилиш чоғида кластер ва саноат зонаси ҳудудида маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан инвестиция объектларини қуриш бўйича кўрилган чоралари ўрганилди. Тегишли раҳбарларнинг бажарилган ишлар, хусусан, кластер ҳудудидаги Фармацевтика техника университети илмий-тадқиқот маркази ва ўқув биноси қурилишини жадаллаштириш бўйича ҳисоботлари тингланди. Берилган топшириқларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун барча масъуллар шахсан жавобгар эканлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Лойиҳаларни амалга оширишнинг тасдиқланган жадвалларига мувофиқлиги устидан ҳар куни мониторинг олиб бориш, объектларни ишга туширишни жадаллаштириш учун зарур ресурслардан ўз вақтида фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Маълумот учун: “Toshkent Pharma Park” Ўзбекистондаги биринчи фармацевтика кластеридир. Унинг ҳудудида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, илмий-тадқиқот, маъмурий ва ишлаб чиқариш объектларини қуриш режалаштирилган. Кластернинг умумий майдони 130 гектарга тенг, шундан 90 дан ортиғи фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноат зонаси ҳисобланади.