Учрашув чоғида ўзаро ҳамкорликдаги битимлар тўғрисида сўз юритилди.
Пойтахтимиз ҳокими Тошкент ва Анқара шаҳарлари ўртасидаги кўп йиллик тарихга эга ҳамкорликни яна ривожлантириш истиқболлари катта эканлигини таъкидлади. Мулоқот давомида турли соҳалардаги алоқалар, биргаликдаги лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ва уларни самарали амалга ошириш борасида фикр алмашилди.
Туркия элчиси Тошкентда кузатилаётган ижобий ўзгаришлар, қурилиш, бизнес, туризм йўналишларидаги қатор ютуқларга алоҳида тўхталди.
Учрашувда икки томон ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш масаласини атрофлича муҳокама этдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.