Ҳеч кимга сир эмас, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимини модернизация қилиш, унинг сифати ва қулайлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Йўналишлар тармоғини кенгайтириш, замонавий бошқарув технологияларини жорий этиш ва хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар эътиборга лойиқ.
Муҳими, янги технологияларни жорий этиш ва хизмат кўрсатиш шароитларини яхшилаш туфайли фуқаролар қулайроқ ва арзон транспортдан фойдаланишлари мумкин. Бу эса транспорт воситалари ҳаракати ва атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришга ёрдам беради. Кўрилаётган чоралар XXI асрда жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган барқарор ва замонавий шаҳар транспорт тизимларини ривожлантиришга ҳам хизмат қилмоқда.
Жамоат транспортининг жозибадорлигини ошириш ва автобусларнинг мунтазам ва бир маромда ҳаракатини ташкил этиш мақсадида, 2023-йилда Тошкент шаҳрида автобуслар учун 48,2 км (Амир Темур кўчаси – 10,4 км, Аҳмад Дониш – 8,5 км, Навоий, Беруний – 6,2 км, Мирзо Улуғбек, Феруза, Юзрабод, Махтумқули – 23 км) алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилди.
Пахтакор, Беруний, Роҳат, Чоштепа, Қипчоқ, Сергели метро бекатлари ёнида замонавий транспорт-ўтиш боғламалари қурилиб, ушбу транспорт-ўтиш боғламаларига 50 та автобус йўналишлари боғланиб, кунлик 192 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатилмоқда.
Тошкент шаҳрида мавжуд 396 та автобус оралиқ бекатлари тартибга келтирилиб, бекатларда йўловчилар учун тўсиқсиз ва хавфсиз муҳит яратилди.
Тирбандлиги юқори бўлган чорраҳаларни геометрик параметрлари қайтадан ўрганиб чиқилиб, 40 та чорраҳа қайтадан реконструкция қилинди.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш-тарзини тарғиб этиш мақсадида, шаҳар марказий кўчалари ва аҳоли яшаш мавзелари атрофида 1 233,5 км узунликдаги велосипед ва пиёдалар йўлаклари ташкил этилди.
Давлат муассасалари, олий-таълим, кўнгил очар масканлар, савдо марказлари ва истироҳат боғларида жами 240 та велотураргоҳлар ташкил этилди.
Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида бир қанча дастурий таъминотлар амалиётга жорий этилди, жумладан:
1. Автоматлаштирилган марказий нозимлик тизими – ASDUM:
Тизим мақсади: Йўналишлар ҳаракатини назорат қилиш.
Тизим функционали: Автобусларни йўналиш кесимида онлайн мониторинг қилиш, йўналишдаги жадваллар сонига мувофиқлигини назорат қилиш, йўналиш ҳаракат тарихи ва интервалларга риоя этилиши таҳлил қилиш.
2. Корхона ресурсларини бошқариш тизими – ERP 1C:WE:
Тизим мақсади: корхона иш жараёнларини рақамлаштириш орқали ёқилғи-мойлаш, эҳтиёт қисмларни харажатини назорат қилиш ва корхона ресурсларини бошқариш.
Тизим функционали: йўналишга чиқиш жараёнларини соддалаштириш ва автоматлаштириш, иш вақти ва иш ҳақи ҳисобини юритиш, ишчи ўринларини автоматлаштириш ва молиявий ҳисоботларни шаффофлаштириш.
3. Йўл ҳаракати қоидаларини назорат қилиш тизими – PT Control:
Тизим мақсади: йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик ҳолатлари бўйича видеолавҳаларни сақлаш ва ИИВнинг Маъмурий амалиёт тизимига узатиш.
Тизим функционали: йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик бўйича биллинг тизими, юридик шахсларнинг биллинг тизими орқали юкланган видеолавҳаларни сақлаш ва юклаш имконияти.
4. Интерактив таҳлил тизими — MAGNETIC NORTH:
Тизим мақсади: транспорт ишини ташкил этиш ва таҳлил қилиш.
Тизим функционали: йўналишдаги автобусларни онлайн кузатиш, автобус ишини режалаштириш, автобус иш тартибини тузиш, йўналишдаги йўловчиларни ҳисобини автобус, автобус бекати, йўналиш ва автобус саройи кесимида таҳлил қилиш, автобус салони ва ҳайдовчини онлайн кузатиш ва ҳайдовчи билан VoIP тизими орқали боғланиш.
5. Бир қанча дастурий таъминотдаги интерактив маълумотларни визуаллаштириш ва таҳлил қилиш – QLIK SENSE:
Тизим мақсади: Интерактив маълумотларни визуаллаштириш ва таҳлил қилиш.
Тизим функционали: йўл ҳақи тўловларини йўналиш, автобус ва автобус саройи кесимида таҳлил қилиш, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик бўйича жарималар, ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш бўйича маълумотлар, транспорт ишига тегишли маълумотларни турли вақт ва давр мобайнида, йўналишлар ва автобуслар кесимида таҳлил қилиш.