Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг
15-2-моддасига мувофиқ,Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг тегишли қарорларига асосан нотариус тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун 7 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг лицензиялари тўхтатилди. Хусусан:
Тошкент шаҳри
Мирзо Улуғбек туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Каландарова Шохида Атаназаровнанинг (лицензия ТN № 0125, 04.05.2020 й.)лицензияси 2020 йилнинг 5 ноябридан 3 ой муддатга тўхтатилди;
Миробод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шодманова Мохира Фурқатовнанинг (лицензия ТN № 0113, 29.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 5 ноябридан 3 ой муддатга тўхтатилди;
Учтепа туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Ташев Хабиб Хакимовичнинг (лицензия ТN № 0060, 23.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 5 ноябридан 1 ой муддатга тўхтатилди.
Наманган вилояти
Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус РахмановХабибулло Носировичнинг(лицензия NA № 0040, 21.04.2020 й.)лицензияси 2020 йилнинг 6 ноябридан 2 ой 15 кун муддатга тўхтатилди;
Уйчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Хакимов Алимардон Собитхожаевичнинг (лицензия NA № 0032, 21.04.2020 й.)лицензияси 2020 йилнинг 6 ноябридан 2 ой муддатга тўхтатилди;
Поп туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
АзбековаЭлнора Муротжоновнанинг (лицензия NA № 0036, 21.04.2020 й.)лицензияси 2020 йилнинг 6 ноябридан 2 ой муддатга тўхтатилди;
Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Артиқов Абдурахим Абдурашидовичнинг (лицензия NA № 0033, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 6 ноябридан 1 ой муддатга тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Андижон, Жиззах, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи 16 нафар нотариуснинг лицензиялари тўхтатилган эди.
Адлия вазирлиги
жамоатчилик билан алоқалар бўлими