Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 
15-2-моддасига мувофиқ,Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг тегишли қарорларига асосан нотариус тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун 7 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг лицензиялари тўхтатилди. Хусусан:

Тошкент шаҳри

Мирзо Улуғбек туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Каландарова Шохида Атаназаровнанинг (лицензия ТN № 0125, 04.05.2020 й.)лицензияси 2020 йилнинг 5 ноябридан 3 ой муддатга тўхтатилди;

Миробод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шодманова Мохира Фурқатовнанинг (лицензия ТN № 0113, 29.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 5 ноябридан 3 ой муддатга тўхтатилди;

Учтепа туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус 
Ташев Хабиб Хакимовичнинг (лицензия ТN № 0060, 23.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 5 ноябридан 1 ой муддатга тўхтатилди.

Наманган вилояти

Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус РахмановХабибулло Носировичнинг(лицензия NA № 0040, 21.04.2020 й.)лицензияси 2020 йилнинг 6 ноябридан 2 ой 15 кун муддатга тўхтатилди;

Уйчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Хакимов Алимардон Собитхожаевичнинг (лицензия NA № 0032, 21.04.2020 й.)лицензияси 2020 йилнинг 6 ноябридан 2 ой муддатга тўхтатилди;

Поп туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
АзбековаЭлнора Муротжоновнанинг (лицензия NA № 0036, 21.04.2020 й.)лицензияси 2020 йилнинг 6 ноябридан 2 ой муддатга тўхтатилди;

Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Артиқов Абдурахим Абдурашидовичнинг (лицензия NA № 0033, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 6 ноябридан 1 ой муддатга тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Андижон, Жиззах, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи 16 нафар нотариуснинг лицензиялари тўхтатилган эди.

Адлия вазирлиги

жамоатчилик билан алоқалар бўлими