Сергели туманида 1974—1982 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқаро 100 минг қалбаки АҚШ долларини 70 минг АҚШ долларига сотаётгани аниқланди. Қонунбузарлар Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадонидан ҳам 10,950 қалбаки АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олингани хабар қилинмоқда.