Тошкент ҳокимлиги “Халқ назорати” портали ва иловасида ташқи рекламадан холи шаҳарлар бўйича сўровнома ўтказди.

Сўров 15 кун давом этади ва 11 ноябрда якунланади. Иштирокчилар рекламани олиб ташлаш таклиф қилинган манзилларни кўрсатишлари мумкин.

Унга кўра, диний ва маданий-маърифий объектлардан 50 метр масофада ташқи реклама жойлаштириш қонун билан тақиқланган. Бироқ амалда бу талаб кўпинча бузилади.
Тошкент ҳокимияти маълумотларига кўра, шаҳарда 2,5 мингдан ортиқ ташқи реклама объектлари қоидабузарликлар билан ўрнатилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда 1 декабрдан реклама майдонига паспорт берилиши маълум қилинган.