«РРТМ» ДУКнинг рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида, телерадио узаткичларида, антенна-фидер тизимларида ва сунъий йўлдош қабул қилиш-узатиш қурилмаларида ярим йиллик профилактика ишлари жорий йилнинг 6-30 июль кунлари ўтказилади (жадвал илова қилинади), дея хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.
14 июль куни соат 01:00 дан 06:00 гача (13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси) рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида ва соат 01:00 дан 10:00 гача телерадио узаткичларда ярим йиллик профилактика ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу вақтда Тошкент шаҳрида ва республика бўйича рақамли теледастурларни (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теледастурларидан ташқари) тарқатиш вақтинча тўхтатилади. Бунда Тошкент шаҳрида ва бир қатор вилоятларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теледастурларини тарқатиш тўхтатилмайди, лекин айрим сифат пасайиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳам 6-28 июль кунлари соат 01:00 дан 10:00 гача давлат, нодавлат, маҳаллий ва «Уздигитал ТВ» МЧЖнинг тижорат телеканалларини узатадиган рақамли телеузаткичларда жадвал асосида ярим йиллик профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган.
Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.