- Қарор билан Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “British management university” масъулияти чекланган жамиятининг нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети ташкил этилди.
- Университетда “Лойиҳаларни бошқариш”, “Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш”, “Тадбиркорлик ва инновациялар”, “Халқаро электрон тижорат” ҳамда “Рақамли иқтисодиёт” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабули амалга оширилади.
- Университетда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
- Ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул 20 нафардан кам бўлмаган абитурентларни грант асосида ўқишга қабул қилади.