Улар томонидан ихтиро қилинган «аққли» “OXUS-2” номли метеостанцияси атроф муҳитдан метеорологик турли маълумотларни, жумладан, ҳаво ҳароратини, нисбий намлик, ифлосланиш, тезлик ва йўналишини, атмосфера босимини, тупроқ намлигини ва ҳоказоларни автоматик равишда йиғиш ва қайта ишлаш, барча маълумотларни реал вақтда сақлаш ҳамда таҳлил қилиш имконини беради.

Мазкур ихтиро қатор имтиёз ва фазилатларга эга. Биринчидан, экологик тозалиги жиҳатидан, чунки уни қуёш энергияси таъминлаб беради. Иккинчидан, интерфаоллик жиҳати, чунки барча маълумотлар виртуал булутли муҳитида сақланганлиги учун интерфаоллик хусусиятига эга. Шунинг учун фермерлар исталган вақтда керакли маълумотларни онлайн режимида олишлари мумкин.

«ОХУС-2» технологиялари агрономларнинг ишини енгиллаштиради, иш жараёнини оптималлаштиради, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тадқиқотларнинг кунлик вазифаларини самарали бажаришга ёрдам беради. Шунингдек, маълумотлардан фойдаланиб агрономлар танланган ҳудудда касалликлар ва зараркунандаларнинг тарқалишини башорат қила олишади.

Айни пайтда олтита маҳаллий стандартдаги агрометеорологик станциялар ўрнатилиб, ишга туширилди ва жорий йил охирига қадар Фарғона водийси ҳудудларида фермерлар учун яна 9та агрометеорологик станцияни ўрнатиш режалаштирилган.