Кореялик ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб чиқилган янги қоидаларга асосан абитуриентлар Компьютер ва дастурлаш инжиринг ва Логистика факультетларига кириш имтиҳонлари онлайн-режимида “ZOOM” дастури орқали 23 июнь куни топширади.
Шу йили имтиҳонлардан ўтиш учун интернет, компьютер ва смартфон керак бўлади. Абитуриентлар бир вақтда “ZOOM”га телефон ёрдамида кириши, компьютерга эса имтиҳон топшириғини юклаши керак.
Бу йил математика фани бўйича 6 та савол берилади ва уларни ёзув шаклда 30 дақиқа ичида ечиш керак. Вақт тугаши билан абитуриент жавоблар варағини кузатувчига “ZOOM” орқали кўрсатиш ва кейин уни расмга олиб текширув комиссияга жўнатиш зарур.
Текшириш жараёнида “ZOOM” орқали кўрсатилган ва электрон почта орқали жўнатилган нусхалар солиштирилади. Ёзма имтиҳондан сўнг абитуриентлар инглиз тилида онлайн-суҳбат топширади.
Такидлаш керакки, имтиҳон жараёнларини “ZOOM” орқали Жанубий Корея Инҳа университети вакиллари кузатиб боради. Яъни Тошкент университетидан ҳеч ким иштирок этмайди.
Дастлабки маълумотларга кўра, имтиҳонда Корея университетининг 32 нафар вакили иштирок этади. Ҳар бир кузатувчига 15 нафар абитуриент. Биринчи имтиҳонга жами 482 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
Онлайн-имтиҳон илк тажриба бўлган учун қатор омиллар эътиборга олинган. Масалан, интернет билан уланишда ёки техник носозлик туфайли муаммолар пайдо бўлса, абитуриент “ZOOM”га яна бир бор уланиши ва имтиҳонни кейинги — 24 июнь куни топширишига имкон берилади.
Яна бир муҳим шарт: абитуриент имтиҳон топшириқларини бажараётган пайтда хонада ундан бошқа ҳеч ким бўлмаслиги зарур. Бундан ташқари, бошқа тарафларга тепага, пастга қараш ман этилади. Ушбу талабларни бажармаган абитуриент имтиҳондан четлатилади.
Консултация шу йилнинг 22 июнь куни бўлиб ўтади.