11-синф ўқувчиси бошқа Президент мактаби ўқувчилари каби ўз ҳужжатларини хориж олий таълим муассасаларига юборган эди. Раҳматжон Гаипов АҚШнинг Illinoys технология институти қабул комиссиясидан хушхабар олди.
Америка университетининг қабул комиссияси Раҳматжон Гаиповга грант ажратиш ҳақида қарор қабул қилди. Раҳматжон Гаипов университетда таълим олиш жараёнида ҳар бир ўқув йили учун 20 минг АҚШ доллари миқдорида грант олади. Бу грантдан ташқари олий таълим муассасаси унга АҚШда яшаши учун ҳам қўшимча маблағ ажратади.
Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Раҳматжон Гаипов АҚШ университетида кимё муҳандислиги йўналишида таҳсил олади.