Шундан сўнг, бутун республика бўйлаб тўсиб ушлаш тадбири эълон қилинди. Кўп вақт ўтмай, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ҳодимлари О.Нурунбоев ва З.Ёрматов томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида қидирувга берилган давлат рақам белгиси 01 Х 203 ZA бўлган ҳаво рангли “Матиз” автомобили ушланди.
Ушбу автотранспорт воситаси ушланган вақтда олиб қочган шахс маст ҳолдалиги аниқланди. Шундан сўнг ҳайдовчи ва автомобиль Оҳангарон шаҳар ИИБга топширилди.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати