Мулоқот давомида ҳудудлар ўртасида барча йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, Тошкент вилояти билан Кёнгидо провинцияси ўртасида иқтисодий, инвестициявий, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, маданият, фан ва таълим каби соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари атрофлича  муҳокама қилинди.

- Ўзбекистонда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга кенг эътибор берилаётгани қувонарли ҳол, - деди Ким Донг Ён. – Тошкент вилояти билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперацияси ва ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз.

Тошкент вилояти раҳбари ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик жадал ривожланаётганига эътибор қаратди.

– Кёнггидо провинцияси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент вилоятидаги махсус иқтисодий зоналар бизнес вакиллари ва мутахассислари билан онлайн ва очиқ мулоқотлар ўтказиш таклифини илгари сураяпмиз, - у. - Ҳар икки томон тадбиркорлари ўзаро фикр, тажриба алмашса, фойдадан ҳоли бўлмайди. Бунинг учун ҳар икки тарафдан масъуллар тайинланади.

Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш мақсадида мунтазам равишда, шу жумладан, видеоконференцалоқа тарзида музокаралар олиб боришга келишиб олди.