Ўтказилан назорат тадбирларида Янгийўл тумани Маданият МФЙ ҳудудида 4 туп шумтол (ясин) дарахти кесилган ҳолат аниқланди. Давлат инспекторлари томонидан ҳолатга аниқлик киритилганда 1984 йили Паркент туманида туғилган Ў.Б. ҳамда 1967 йилда туғилган У.А. томонидан содир этилгани аниқланди.
Ҳуқуқбузарлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда табитага 412 миллиондан ортиқ зарар етказилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент Табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига юборилган.