Жумладан, вилоятда фаолият юритаётган жами 16 минг 382 та қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда. 

Мазкур соҳа тармоқларида 230 та лойиҳа учун 2 миллиард 231,1 миллион сўм инвестиция ўзлаштирилиши натижасида 6 минг 013 та иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Вилоятда мавжуд жами суғориладиган 293,8 минг гектар майдонларда сув билан таъминланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилган. Жумладан вилоят бўйича, ғўза 72 минг 161 гектар, ғалла 106,5 минг гектар, сабзавот 27,8 гектар, картошка 6,4 минг гектар, озуқа экинлари 42,1 минг гектарга ва 2,9 минг гектар ерга полиз экинлари экилади. 

Жорий йилда вилоят бўйича 61 минг гектар ер майдонлари қайта ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 5 минг 265 гектар майдонларда амалий ишлар бошлади. Бу ер майдонларига 980 гектар мойли, 711 гектар сабзавот, 10 гектар полиз, 12 гектар картошка, 45 гектар дуккакли, 545 гектар озуқа ва 90 гектар доривор экинлар экилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Вилоятда ёшларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириши учун жами 9 минг гектар ер майдонлари ажратилиши туфайли, 55 минг нафардан ортиқ йигит-қизнинг доимий бандлиги ва даромад олишлари таъминлаш белгиланган эди. Шу кунгача 40 фоиз ерлар 11 минг 614 нафар ёшларга ажратилиб, бу майдонларга сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинлари экилди.