Округ сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ҳудудда сайловга тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Барча ҳудудларда бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам Президент сайловига тайёргарлик кўриш, сиёсий жараённи миллий қонунчилигимиз ва халқаро талаблар асосида ўтказиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Айни пайтда округ сайлов комиссияси биносида сайлов жараёнларини ташкил этиш, округ сайлов комиссияси аъзолари фаолияти учун барча қулайликлар яратилган. Интернет тармоғи ва бошқа қулайликлар мавжуд. Хусусан, вилоят округ сайлов комиссияси ҳузурида матбуот маркази ташкил этилган.

Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишиш давомида келгусида амалга ошириш лозим бўлган вазифалар айтиб ўтилди.