Қайд этилишича туманнинг “Обод“ МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М. Р. ўз хонадонида иссиқхона ташкил қилиб, лойиҳа-техник ҳужжатлари расмийлаштирмасдан, газ ҳисоблагичдан ташқари табиий газ қувурига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри уланиб, “зангори ёқилғи“дан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 309 миллион 348 минг сўмлик зарар аниқланди.
Ноқонуний ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.