Унда янги инвестицион лойиҳани амалга ошириш, замонавий кийимлар ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Дастлаб хорижлик инвесторлар томонидан корпорация фаолияти, улар томонидан сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди. Хусусан, 40 йилдан кўпроқ вақт мобайнида тайёр тикув маҳсулотлари, пойабзал ва турли хилдаги техник текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида дунёдаги «биринчи рақамли» корпорация ҳисобланади. Шу билан бирга, «NIKE», «ADIDAS» ва «LACOSTE» каби дунёнинг энг таниқли брендларига тайёр кийим-кечак етказиб бериб, йиллик экспорт ҳажми 3 миллиард долларга тенг.

Унга кўра, Бўка туманида замонавий, тайёр кийим ишлаб чиқариш фабрикасини қуриш лойиҳаси учун 6 миллион доллар инвестиция ажратилади. Бунинг натижасида 700 та янги иш ўрини яратилади. Ҳозир ҳудудда биринчи босқич ишлаб чиқариш тармоқлари ишга туширилган бўлиб, 200 та иш ўрни яратилган. Жорий йилнинг учинчи чораги ва 2022 йилда эса қолган босқичлардаги ишлаб чиқариш тармоқлари фойдаланишга топширилади.

Учрашувда давлат томонидан лойиҳани амалга ошириш учун барча шароит яратиб берилишини таъкидланди, ҳамкорликнинг келгуси истиқболлари бўйича фикр алмашди, деб хабар беради Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.