Ҳудудлар рейтингида иккинчи ўрин Самарқанд вилоятига тегишли бўлиб, у ерда 9 400 та янги корхона таъсис этилган.

Ўзбекистон бўйича 2021 йил январь-октябрь ойларида жами 87,2 мингта янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди. 2020 йилнинг мувофиқ даврига нисбатан бу кўрсаткич 7 606 бирликка ошган, ўсиш эса 109,6 фоизни ташкил қилган.

2021 йил 1 ноябрь ҳолатига фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг сони 77 514 тага ошган. 2020 йилнинг мувофиқ даври билан таққосласак (462 584 та), ўсиш суръатлари 116,8 фоиздан иборат.

Ҳудудлар кесимида ушбу кўрсаткич бўйича ҳам пойтахт етакчилик қиляпти: 108 208 та корхона фаолият юритаётган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 115,2 фоизни ташкил этади.

2021 йил январь-октябрь ойларида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони бўйича ҳам пойтахт биринчи ўринда. Тошкентда 13 730 та хусусий компаниялар ташкил қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизга кўп.

Соҳалар кесимида, ўтган йилга нисбатан, савдо соҳаси энг юқори даражани намоён қилди – ўсиш 2 994 тага ошган. Бундан сўнг яшаш ва овқатланиш хизматлари – ўсиш 1 121 тага, алоқа ва ахборотлаштириш бўйича хизматларда эса ўсиш 601 тани ташкил этди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.