Шу сабабли, Тошкент–Андижон йўналишидаги 64-сонли йўловчи поезд 2022 йил 28 октябрь куни соат 17:22 да ва Андижон–Тошкент йўналишидаги 63-сонли поезд ҳаракати 2022 йил 29 октябрь, соат 7:00 да вақтинча бекор қилинади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.
Харид қилинган чипталар темир йўл кассаларида қайтариб олинади ҳамда чипта пуллари ҳеч қандай фоиз ушланмасдан, ўрнатилган тартибда ва белгиланган муддат ичида қайтариб берилиши кафолатланади. Электрон чипталарни эса http://chipta.railway.uz сайтидаги «шахсий кабинет» орқали қайтарилади.
Қўшимча саволларга Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан жавоб олиш мумкинлиги таъкидланди.